МИБ ходимлари томонидан жарималар давлат фойдасига ундирилди

Ўзганинг мулкини талон тарож қилиш ёки растарата йўли билан жиноят содир этган фуқаролар қонунчиликка кўра жарима тўлайди. Жарима айбдордан давлат даромадига жиноят қонунида белгиланган миқдорда пул ундиришдир. Жаримани мажбурий ундириш Мажбурий ижро бюроси зиммасига юклатилган.
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2019 йил 30 декабрдаги ижро ҳужжатига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси ва бошқа моддалари билан судланган Я.Джамиловга тайинланган 18,3 миллион сўм, жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг 2019 йил 24 декабрдаги ижро ҳужжатига асосан судланган В.Садировдан 58,9 миллион сўм жарима МИБнинг Когон шаҳар бўлими, шунингдек, мазкур суднинг 2019 йил 24 декабрдаги ижро ҳужжатига асосан судланган А.Саноевдан 58,1 миллион сўм жарима МИБнинг Ғиждувон тумани бўлими томонидан давлат фойдасига ундирилди.

 

Зариф Комилов, ЎзА