Нукус давлат педагогика институтида илмий кенгаш тузилди

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида педагогика фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини берувчи илмий кенгаш тузилди.

Илмий кенгашда 13.00.01 – “Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи”, 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” ихтисосликлари бўйича диссертациялар ҳимоясига рухсат берилади.

Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги ушбу илмий кенгашнинг таркиби 14 кишидан иборат бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи ушбу кенгаш тузилган муассасанинг штатида фаолият олиб бормоқда.

ЎзА