Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида”ги 1996 йил 21 ноябрдаги қарорига ўзгартиришлар киритилди.
Бирлашган Араб Амирликларидан мамлакатимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш салоҳиятини инобатга олиб, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий инвесторлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди.
Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим 2020 йил 1 январдан бошлаб Бирлашган Араб амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқароларига нисбатан ҳам қўлланилади. Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари Ўзбекистон республикасига киришда амал қилиш муддати 90 кундан кам бўлмаган резидентлик визасининг асл нусхасини тақдим этадилар.
ЎзА