Партиянинг янги таҳрирдаги устави ҳамда дастури қўллаб-қувватланди

Нукусда Ўзбекистон “Адолат” социал-демоктарик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг VIII ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Тадбирда партиянинг ҳудудий Кенгаши вакиллари, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, туман ва шаҳар Кенгашларидан сайланган делегатлар, депутатлар, фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Нурлибай Каипбергенов партиянинг “Адолат – ҳаётимизнинг бош мезони, адолат – ҳар бир инсон учун” деб номланган Сайловолди дастури ижросини таъминлашдаги фаолияти тўғрисидаги маърузаси тингланди.
photo5303540284593908562.jpg
Таъкидланганидек, ҳисобот даврида партия аъзолари сонини ошириш, партия мафкурасини тарғиб қилиш, аҳоли ўртасида партиявий позицияларни илгари суриш ва янада такомиллаштириш борасида бир қатор ижобий ишлар қилинганлиги эътироф этилди. Шунингдек, ҳисобот даврида йўл қўйилган камчиликлар ҳам қайд этилди.
Тадбирда партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган аниқ устувор вазифалари белгилаб олинди ва бу бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Конференцияда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги фракцияси раҳбари Даўитбай Қурбаниязовнинг ва назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари ҳам тингланди.
Партиянинг янги таҳрирдаги Устави ҳамда Дастури лойиҳаси муҳокама қилинди ва қўллаб-қувватланди.
Конференцияда Ўзбекистон “Адолат” СДП VIII Қурултойига делегатлар сайланди.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА