“Умидавтолизинг”нинг навбатдаги ўйини фош бўлди

Амударё тумани Манғит шаҳрида истиқомат қилувчи Б.Ю Нукус шаҳрида жойлашган “Умидавтолизинг” корхонаси билан “Кобальт” автомашинасини олиш мақсадида шартнома тузган эди.
Фуқаро машина пулининг 50 фоиз бошланғич тўлови, яъни 56 млн. 250 минг сўм ўтказган, лекин шу кунгача корхона шартнома шартларини бузиб келаётганидан норози бўлиб, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига мурожаат қилган.
Мазкур мурожаат инобатга олиниб, махсус топшириқлар асосида Нукус шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада автомашинага олдиндан тўланган пул истеъмолчининг ҳисоб рақамига ўтказилиб берилди.
Яна бир бор лизинг хизматларидан фойдаланишда огоҳликка чақирамиз!
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси матбуот хизмати

 

ЎзА