22 кунлик гўдагини пулламоқчи бўлган она қўлга олинди

Жорий йилнинг 26 март куни соат 21:30 ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда Кармана туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Навоий вилояти Кармана тумани Мичурин дала ҳовлилар жамиятидаги дала ҳовлиларнинг бирида вақтинча яшовчи ёлғиз она Гўзал (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўзининг 22 кунлик фарзанди Баҳодиржонни 5 миллион сўмга Навоий шаҳрида яшовчи Фарида исмли аёлга сотаётган вақтида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши очилган.

 

Н.Раҳимов, ЎзА