Балотелли Франциядан кетади

«Abola» нашрининг хабар беришича, “Ницца” клуби ҳужумчиси қишки трансферлар ойнасида ўз жамоасини ўзгартиради.
Хабарларда футболчи январда жамоадан кетиши, ҳозирда Италиядан уй қидираётгани баён қилинган. Форварднинг янги клуби қайси бўлиши ҳақида ҳозирча ҳеч нима дейилмаган.
Эслатиб ўтамиз, италиялик ҳужумчи профессионал футболда бугунгача “Лумедзане”, “Интер”, “Манчестер Сити”, “Милан” ҳамда “Ливерпуль” жамоаларида тўп сурган.

 

ЎзА