Ўзбекистон Жанубий Кореяга мағлуб бўлди

​Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи ўртоқлик учрашуви ўтказди. Биринчи ўйинда Ливан билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этган вакилларимиз, бу сафар Жанубий Кореяга 4:0 ҳисобида мағлуб бўлди. 
Ушбу ўртоқлик ўйинлари терма жамоамиз мураббийлари учун таркибдаги футболчиларни синовдан ўтказиб олиш учун яхши имконият бўлди. Эндиликда мазкур учрашувларда йўл қўйилган хатолар ва камчиликлар таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар чиқарилади.
Олдинда катта мусобақа – Осиё Кубоги кутиб турибди. Умид қилиб қоламизки, Осиё Кубогида вакилларимиз чиройли ва мазмунли ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилишади.
Ўртоқлик учрашуви
 
Ўзбекистон – Жанубий Корея 0:4
Голлар: Нам Таэ Хи (9), Хванг Уи Жо (24), Мун Сон Мин (70), Сук Хюн Жин (81)

 

ЎзА