Юрт фаровонлиги тозаликдан бошланади

Наврўз байрами арафасида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш мақсадида «Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!» умумхалқ хайрия ҳашари бошланди.
Бугун эрта тонгдан Қонликўл туманида ҳам барча жамоат бирлашмалари томонидан туман ҳудудида ободонлаштириладиган майдонларда ҳашарни ташкиллаштирилган ҳолда ўтказишга старт берилди.
Тадбирда туман ҳокими Б.Султонов туман ҳудудидаги ҳар бир жойда ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, техникаларни тақсимлаш, ҳеч бир ҳудуд эътибордан четда қолмаслиги бўйича чора-тадбирлар белгилади.
Барча маъмурий бинолар, ўқув муассасалари атрофи, ички йўллар ва яшил майдонларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Дарахтларга чиройли кўриниш бериш, йўл четидаги тўсиқларни оқлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, маиший чиқиндилар чиқарилиб, ирригация тизимлари ва пиёдалар йўлаклари тозаланмоқда.

Жойларда ҳашар доирасидаги ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги