Эрта никоҳнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди
19

Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат марказида ёшлар ўртасида эрта никоҳнинг олдини олишга қаратилган семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренингда Педагогик маҳорат марказининг профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари иштирок этди.
Семинар давомида марказ директори Г.Кўжабоева, халқаро тренер Г.Утепбергеновалар томонидан ёшларнинг келажаги, уларнинг маънавий ва жисмоний баркамоллиги, шунингдек, ҳаётга масъулият билан ёндашишнинг аҳамияти каби долзарб масалалар таъкидланиб, никоҳ ёши, оилавий масъулият, ёшларнинг шахсий ривожланиши ва таълим олишнинг аҳамияти мавзуларида тушунчалар берилди.

Семинарда фикр-мулоҳазалар билдирилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги