Ўқитувчилар Президент мактаби фаолияти билан танишди

Президент ва ихтисослаштирилган мактабларнинг илғор тажрибаларини умумтаълим муассасаларига татбиқ этиш, таълим сифатини янада ошириш ва педагоглар ўртасида тажриба алмашишни ташкил этиш мақсадида Нукус шаҳридаги Президент мактабида «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Педагогик маҳорат маркази директори Г.Кожабаева, профессор-ўқитувчилар ва марказ тингловчилари иштирок этди.
Тадбир давомида Президент мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган турли инновацион лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Ўқувчилар ўз лойиҳаларининг мазмун-моҳияти, мақсади ва аҳамияти ҳақида тушунчалар бериб ўтди.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари мактабнинг замонавий моддий-техник базаси, лабораториялари, ўқув хоналари, кутубхонаси ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

«Очиқ эшиклар куни» тадбирида иштирокчилар Президент мактабларидаги илғор тажрибаларни ўрганиш, фикр алмашиш, кўрганларини умумтаълим мактабларида ҳам қўллаш бўйича янги ғояларга эга бўлиб, тадбир давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
А.Жийемуратов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги