Чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтариш тизими йўлга қўйилди

2026 йил 1 апрелдан бошлаб:
республиканинг барча халқаро аэропортларида чет эл фуқароларига қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)ни қайтариш тизими йўлга қўйилади;
чет эл фуқароларига уларнинг ихтиёрига асосан ҚҚСини нақд пулда қайтариб олиш имконияти яратилади. Бунда ҚҚСнинг белгиланган ставкаси миқдорининг 85 фоизи чет эл фуқаросига қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтаришга, 15 фоизи «tax free» тизими операторининг хизматларига йўналтирилади;
ҚҚСини чет эл фуқароларининг банк картасига қайтариш товарлар олиб чиқиб кетилган кундан кейин 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади;
чет эл фуқароларига ҚҚСни қайтаришда минимал харид қиймати қўшилган қиймат солиғини инобатга олган ҳолда уч юз минг сўм этиб белгиланади;
«tax free» тизими татбиқ этиладиган товарларнинг чегараланган
рўйхати (бундан озиқ-овқат маҳсулотлари мустасно) бекор қилинади.