Меҳнати, истеъдоди ва ақл-заковати билан Янги Ўзбекистонни барпо этишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган аёлларимизга миннатдорлик билдирилди

16

Кўксарой қароргоҳида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири давом этмоқда.

Президентимиз турли соҳалардаги меҳнати, истеъдоди ва ақл-заковати билан Янги Ўзбекистонни барпо этишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган аёлларимизга, халқаро майдонларда Ватанимизни дунёга тараннум этаётган қизларимизга, уларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига самимий миннатдорчилик билдирди.

Аёлларни ишли ва даромадли қилиш масаласи ҳамиша эътибор марказида.

Ўтган йили хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка жалб этиш мақсадида 23,5 триллион сўм кредит йўналтирилди. Бунинг ҳисобидан 425 мингдан ортиқ опа-сингилларимиз тадбиркорликка жалб қилинди.

Мисол учун, тўқимачилик соҳасида 300 нафар аёлларни банд қилган янгиариқлик Наргиза Бекмуратова ўтган йили иккинчи фабрикани очиб, яна 100 та иш ўрни яратди. Ушбу ишбилармон қизимиз 2025 йилда Анқара шаҳрида ўтказилган халқаро танловда “Хотин-қизлар учун энг кўп иш ўрни яратган тадбиркор аёл” номинациясининг ғолиби бўлди.

–Мен бундай серғайрат қизларимизни Янги Ўзбекистон бунёдкорлари деб биламан. Уларни ҳар қанча қўллаб-қувватлашга тайёрман, – деди Президентимиз.

ЎзА