Бахтиёр Саидов Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот ўтказди

10

Суҳбат давомида Байрамов Нахчиван Автоном Республикасига нисбатан учувчисиз учиш аппаратлари орқали амалга оширилган ҳужум билан боғлиқ ҳолат юзасидан батафсил маълумот берди. Мазкур ҳужум натижасида тинч аҳоли жабр кўргани ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етказилгани қайд этилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон томони мазкур учувчисиз учиш аппаратлари орқали амалга оширилган ҳужумлар юзасидан жиддий хавотир билдирди. Халқаро ҳуқуқ принципларига зид бўлган, бошқа давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузадиган бундай ҳаракатлар мутлақо қабул қилиб бўлмаслиги таъкидланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги