Россиялик машҳур дзюдочи Нукусда маҳорат дарсларин ўтмоқда

Нукус Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Ўзбекистон дзюдо федерацияси Қорақалпоғистон бўлими ва Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги ташаббуси билан Россия Федерациясидан келган тажрибали дзюдочи Владимир Золоев билан учрашув кечаси бўлиб ўтди.
Учрашувда дзюдо бўйича мураббий-ўқитувчилар ва спортчилар иштирок этиб, спортчининг босиб ўтган ҳаёт йўли ва спортда эришган ютуқлари билан танишди.
Маълумот учун айтадиган бўлсак, Қирғиз Республикаси терма жамоаси таркибида кўп йиллар давомида халқаро мусобақаларда қатор ютуқларни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Хусусан, Владимир Золоев 81 кг вазнда Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари, Олма-ота, Тошкент шаҳарларида ўтказилган Гран-При мусобақалари, Европа очиқ кубогининг бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди. 2011 йилда эса, ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, у 2021 йил Токиода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларининг иштирокчиси ҳисобланади. Энди бу спортчи республикамизнинг ёш спортчилари ва мураббийларига бир ой давомида маҳорат дарсларини ўтиб, ўзининг бой иш тажрибаси билан ўртоқлашади. Айни пайтда Нукус Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқув-машғулотлар бошланди.

Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси