Женисбек Пиязов: сунъийлик – чин санъатни ўлдиради (+видео)

20

Бугунги кунда «сунъий интеллект» ҳар бир соҳага шу даражада жадаллик билан кириб, сингиб кетмоқдаки, бу ҳолат соҳа учун ўзига хос «қулайлик» яратиш билан бирга, «саводсизлик» сари етаклаб кетаётганини сезмай қоласан, киши.

Айниқса ўзбек миллий санъатида фонограмма орқали ижролар туфайли шундоқ ҳам оқсаб турган қўшиқчилик санъати, энди сунъийлик датурлари олдида синовга учрамоқда. Сунъий интеллект фойдаланувчилар учун шу даражада катта имкониятларни яратмоқдаки, эндиликда бир қўшиқ дунёга келиши учун созандалару, бастакорлар хизматига эҳтиёж қолмаяпти. Ҳатто ижрочининг ўзи ҳам профессионал қўшиқчи бўлмасдан туриб шунчаки ҳаваскор сифатида қўшиқ яратиши, куйлаши мумкин.

Бу албатта ҳақиқий санъат ва санъат аҳли учун «фалокат»нинг ўзи. «Шахсий мулоҳаза» лойиҳасининг бу галги меҳмони Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Бошқирдистон ва Татаристон халқ артисти Женисбек Пиязов «Сунъийлик ҳақиқий санъатни ўлдириши», фонограмма ва сунъий интеллектдан фойдаланишни чеклаш ва назоратга олиш зарурлиги тўғрисида ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА