Исроилнинг Ғазога ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортмоқда

20

Исроил ва Фаластин ўртасидаги можаро бўйича бир қанча келишув ва битимлар тузилган бўлишига қарамай, ҳамон одамлар қурбон бўлмоқда.

Таҳлилларга кўра, Ғазода 2025 йил 10 октябрда сулҳ кучга кирганидан бери Исроил ҳужумлари оқибатида 630 киши ҳалок бўлган, 1698 киши яраланган, вайроналар остидан 735 жасад топилди.

2023 йил октябрь ойидан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 72 097 кишига етди.

Хабарларга кўра, Исроил армияси сулҳга қарамай, Ғазо секторига зарба беришда давом этмоқда.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида қайд этилишича, сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторидаги шифохоналарда 1 киши ҳалок бўлган ва 5 киши яраланган. Ҳудуддаги вайроналар остида ҳамон минглаб қурбонларнинг жасадлари қолмоқда.

Г.Сатторова, ЎзА