Жанубий Суданда қуролли тўқнашув: қурбонлар бор

3

Жанубий Суданнинг Рувенг округидаги Абиемном туманида содир этилган қуролли ҳужум оқибатида 169 киши ҳалок бўлди, 50 киши яраланди, деб хабар бермоқда “Анадолу” ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, 1 март куни ўнлаб маҳаллий қуролланган ёшлар Абиемном туманидаги бозорлар ва уйларга ўт қўйган.

Мамлакат армияси ҳужум қилганларни ҳудуддан ҳайдаб чиқарган ва ҳозирда Абиемном тумани маъмурлари вазиятни тўлиқ назорат қилмоқда. Рувен вилоятида уч кунлик мотам эълон қилинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги