Ёшлар терма жамоасининг навбатдаги ғалабаси

26

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида яна бир медални қўлга киритди.

Хусусан, сабля бўйича йигитлар ўртасида ўтказилган жамоавий беллашувларда Алпомиш Орақбоев, Сардор Абдукаримбеков, Азизбек Каримбоев ва Артур Бегжановдан иборат жамоамиз кумуш медални қўлга киритди.

Саралаш босқичида терма жамоамиз аъзолари Австралия ва Гонконг жамоаларини мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Афсуски, финалда йигитларимиз Хитой терма жамоасига ютқазиб қолишди.

Ушбу мусобақада иштирок этган республикамиз вакилларидан Алпомиш Орақбоев ва Артур Бегжановларни мураббийлардан Даўирбек Жийемуратов ва Сардар Назаримбетов тайёрлади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси