Эрон АҚШ билан музокаралар олиб боради ми?

Эрон хавфсизлик раҳбари мамлакат АҚШ билан «музокаралар олиб бормаслигини» таъкидлади ва Дональд Трампни Исроил манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўйганликда айблади.
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижоний якшанба куни АҚШ президенти Дональд Трампни ўзининг «Америка биринчи ўринда» шиорини «Исроил биринчи ўринда» шиорига айлантирганликда айблаб, Теҳрон АҚШ ҳукумати билан музокаралар олиб бормаслигини маълум қилди.
У, шунингдек, АҚШ оммавий ахборот воситаларининг Эрон Вашингтон билан ядровий музокараларни қайта бошлашга уринаётгани ҳақидаги баёнотларини рад этди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги