Рамазон ойининг файзи ва баракаси ҳар бир хонадонга кириб бормоқда

Муборак Рамазон ойи – қалбларни поклайдиган, инсонларни езгуликка чорлайдиган, меҳр-мурувват ва саховат туйғуларини янада мустаҳкамлайдиган муқаддас ой. Бу ойда амалга оширилган ҳар бир савобли амал, кўрсатилган яхшилик инсон қалбида шукроналик ва меҳрибонлик туйғуларини уйғотади.
Рамазон ойи муносабати билан Президентимизнинг ташаббуслари асосида Божхона қўмитаси томонидан республикамизнинг Амударё, Беруний ва Тўрткўл туманларида қўй сўйилиб, еҳтиёжманд оилаларга тарқатилди. Бу эзгу амал орқали кўплаб оилаларнинг дастурхони янада файзли бўлди. Айниқса, чекка қишлоқларда яшовчи кам таъминланган ҳамюртларимиз учун бундай эътибор ва ғамхўрлик алоҳида қувонч бағишлади.
Рамазон – бу нафақат рўза тутиш, балки меҳр улашиш, саховат кўрсатиш, муҳтожларга кўмак бериш ойидир. Божхона ходимлари томонидан амалга оширилган ушбу хайрия тадбири ҳам ана шу эзгу қадриятларнинг амалий ифодаси бўлди.
Шунингдек ушбу туманларда эҳтиёжманд аҳоли вакиллари учун ифторлик дастурхонлари ёзилди.
Мазкур тадбирда сўзга чиққанлар халқимизни муқаддас рамазон ойи билан муборакбод етиб, ўтказилаётган тадбирлар одамлар ўртасида мурувват, меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлашга, жисмоний имконияти чекланган, эҳтиёжманд инсонларни қўллаб-қувватлашга қаратилган эзгу амаллар эканлигини таъкидлаб ўтишди.
Дуога очилган қўллар, ёши улуғларнинг самимий тилаклари ифторлик дастурхонига ўзгача файз бағишлади.

Бу каби эзгу амаллар республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилмоқда.
А.Жийемуратов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги