Расмий хабар

19

Президентимизнинг топшириғига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 15 мартга қадар узайтирилди.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида март ойининг дастлабки 15 кунида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши кутилаётгани сабабли аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Президентимизнинг топшириғига асосан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр ушбу икки ҳудуд учун 2026-йилнинг 15-мартигача узайтирилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги