Рамазон – меҳр-мурувват, ҳамжиҳатлик ва шукроналик ойи

23

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўтказилган йиғилишда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб, аниқ вазифалар белгилаб берилган эди. Бундай эзгу ташаббуслар мамлакатимизда «Инсон қадри учун» тамойилининг амалдаги яққол ифодасидир.

Ушбу қадриятларга мос Рамазон ойи муносабати билан республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби, «Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» шиори билан Чимбой туманида ҳудуднинг ҳурматли нуронийлари, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар вакиллари ва жисмоний имконияти чекланган фуқаролар учун дастурхон ёзилиб, ифторлик берилди.

Унда туман ҳокими А.Тажетдинов ва ҳудуд оқсоқоллари сўзга чиқиб, юртимизда барча соҳалар каби, диний соҳада ҳам халқимиз учун кенг имконият ва имкониятлар яратиб берилганини, бундай қулайликлардан ҳамма тенг фойдаланаётганини фахр билан таъкидлади. Шу билан бирга, шундай хайрли тадбирни ташкил этаётган давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорликларини билдириб, эл-юртимиз ҳақига дуолар қилди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси