Ноқонуний маҳсулотлар йўқ қилинди

Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Нукус шаҳар бўлими ҳамда бошқа тегишли идораларнинг масъул ходимлари ҳамкорлигида четдан ноқонуний олиб кирилган, ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган алкоголь, тамаки маҳсулотлари ва тиббиёт воситалари суд қарорига асосан тегишли тартибда йўқ қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги қарорига кўра, тегишли органлар томонидан тезкор тадбирлар давомида ноқонуний фаолиятдан олинган 50 та қути тамаки маҳсулотлари, 12 турдаги тиббий воситалар, 30 литр спирт ҳамда 151 та алкоголь маҳсулотлари тегишли тартибда ёқиб юборилди.
Йўқ қилиш тадбирлари бевосита кенг жамоатчилик иштирокида амалга оширилмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги