Ерназар «Катта дубулға» турнирида ўз маҳоратини намойиш этди
15

Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири ўз якунига етди.
Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг энг кучли дзюдочилари ғолиблик учун ўзаро беллашди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида республикамиз вакили Ерназар Сарсенбаев ҳам -100 кг вазн тоифасида иштирок этиб, финалгача Озарбайжон, Швейцария, Украина ва Нидерландия давлатларининг полвонларини енгиб чиқишга муваффақ бўлди.
Олтин медаль учун кечган баҳсда Ерназарга озгина омад ва тажриба етишмади ва Баҳрайн терма жамоаси аъзоси Саид Садрудиновга энг сўнгги сонияларда ютқазиб қолди.
Шу тариқа, полвонимиз ушбу мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.



Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси