Денов, Олтинсой, Сариосиё, Узун туманларидаги беш минг гектарда лимончилик плантацияси ташкил қилинади

8

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш давом этмоқда.

Вилоятдаги 49 минг гектар томорқанинг 35 минг гектарида 3-4 марта ҳосил олинмоқда. Бундай кўрсаткич бирорта вилоятда йўқ.

Термиз туманидаги “Томорқа мактаби”да томорқага илм билан ёндашиб, бир йилда беш мартагача экин экиш ўргатиляпти. Мазкур тажриба бутун Сурхондарёда йўлга қўйилса, маҳсулот етиштириш ҳам, экспорт ҳам, энг асосийси, деҳқонларнинг даромади ҳам кўпайиши таъкидланди.

Худди Термиз туманидаги каби Ангор, Узун, Деновда “Томорқа мактаблари”ни ташкил қилиш, уларда йилига 10 минг аҳолини ўқитиш топширилди. Умуман, Термиз тумани тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда иккитадан “Инновацион томорқа мактаблари” ишга туширилади.

Денов, Олтинсой, Сариосиё, Узун туманларидаги беш минг гектарда лимончилик плантацияси ташкил қилинади, Олтинсойдаги олти минг гектарда экспортбоп узум етиштириш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.

Узун туманида Япония тажрибаси асосида яратилган қуритилган хурмо ва анжирнинг миллий брендини тарғиб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

ЎзА