Жўқорғи Кенгеси Раиси  Хўжайли туманида ёшлар билан учрашди

43

Яқинда ҳурматли Президентимизнинг ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятларга бағишланган мулоқоти ўтказилган эди. Ўтказилган учрашув доирасида ёшлар билан яқиндан фикр алмашилиб, уларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланди ва шу асосда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ёшлар куни деб белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Хўжайли туманидаги ёшлар билан учрашди.

Ўтказилган учрашувда дастлаб, Жўқорғи Кенгеси Раиси  сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида ёшларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланганини таъкидлади. Унда шунингдек, бугунги кунда истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқараман, ташаббусларини амалга ошираман деган ҳар қандай ёшга барча имкониятлар яратиб берилганлиги, ёшларнинг истак-хоҳишларини тинглаб, уларнинг муаммоларига ечим топиш ҳар бир раҳбар олдидаги устувор вазифалардан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.

Ўтказилган учрашув давомида ёшларнинг муаммолари тингланиб, мутасаддиларга барча масалаларни ҳал қилиб бериш, келгусида ҳар бир ёш билан бевосита ишлаб, уларга яқиндан ёрдам бериш бўйича топшириқлар берилди.

Учрашув давомида ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиши учун давлатимиз томонидан яратиб берилган имтиёзлар  тақдимоти ўтказилди.

                                                              Қорақалпоғистон ахборот агентлиги