Нукус шаҳрида меҳнат ярмаркаси ўтказилди

105

Нукус шаҳар прокуратураси ва Мажбурий ижро бюроси ташаббуси билан Камбағалликни қисқартириш ва бандликга кўмаклашиш бўлими билан биргаликда ишсиз алимент тўловчиларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 26-февраль куни Нукус шаҳридаги Ёшлар маркази биносида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркага Нукус шаҳар прокурори, Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими бошлиғи, МИБ Нукус шаҳар бўлими масъул ходимлари, шунингдек 35 та ишсиз алимент тўловчилар ва бошқа фуқаролар иштирок этди.

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида Нукус шаҳридаги
25 корхона, муассаса ва ташкилот ўзларида мавжуд бўлган жами 108 бўш иш иш ўринларини таклиф этди. Натижада 24 шахс доимий иш ўринлари билан таъминланиб, 3 фуқарога касбга қайта тайёрлаш курсларига йўлланмалар берилди.

Шунингдек, фуқароларга меҳнат муносабатларига тегишли соҳалар бўйича ўзларининг қизиқтирган саволлари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилган.

Бу каби тадбирлар республика буйлаб ўтказилаётган бўлиб, шу йилнинг ўтган даври мойбайнида жами 100 нафардан ортиқ ишсиз алимент тўловчилар иш билан таъминланган бўлиб, бундай тадбирлар биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги