Қораўзак туманида ёшлар муаммолари ўрганилди

Яқинда Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга бағишланган учрашувида жуда муҳим ташаббуслар кўтарилган эди.
Учрашувда раҳбарлар олдига ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, стартап ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни ишли ва даромадли қилиш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.
Ушбу белгиланган вазифалар доирасида Қораўзак тумани ёшлари билан учрашув ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов бугунги кунда ҳурматли Президентимизнинг ёшларга бўлган оталарча ғамхўрлиги, шу жумладан, Қорақалпоғистонлик ёшларга алоҳида меҳри ва эътибори ҳақида кенг тарзда таъкидлаб ўтди.
Учрашувда шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг ёшларнинг фикр-таклифлари тингланиб, уларни қийнаб келаётган масалалар бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Ҳар бир йигит-қизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ғоя ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, ёшлар томонидан билдирилган муаммолар жойида ўрганилиб, ижобий ечимини топиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги