Эъзозхон Каримова: энди ҳар бир мактаб директори ўз битирувчиси бандлиги ҳақида ўйлайди (+видео)
Президент ташрифи
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё видоятига ташрифи чоғида Жарқўрғон туманида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида бўлди.
Давлатимиз раҳбари 66-мактабда яратилган шароитлар, хусусан, ногиронлиги бўлган болалар учун ташкил этилган имкониятлар билан танишди.
Бугун 500 дан зиёд ўқувчи таълим олаётган даргоҳда ногиронлиги бор болаларни замонавий стандартлар асосида ўқитиш учун алоҳида ёндашувлар жорий этилган, 50 га яқин махсус мутахассис ва педагог фаолият юритмоқда.
Ташрифдан сўнг Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон КАРИМОВА ЎзА мухбирига интервью бериб, воқеани шарҳлади:
– Ҳурматли Президентимиз мактаб директори ва жамоасининг олдига муҳим топшириқ қўйдилар, – деди вазир. – Соҳа вакилларига ишонч билдирилди, “Учинчи Ренессанс” келажагини қурадиган ёшларни айнан устозлар тарбиялаб, билим бериши алоҳида таъкидланди. Энди ҳар бир мактаб директори ўз битирувчиси бандлиги ҳақида ўйлайди.
Видеоинтервьюни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали томоша қилинг.
Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ, Улуғбек ТЎХТАЕВ (видео), ЎзА