Қалбаки алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятига чек қўйилди

9

Нукус шаҳрида қалбаки алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланиши ва «яширин цех» фаолиятининг олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда олдиндан олинган маълумотлар асосида тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган умумий қиймати 129 миллион сўмга тенг бўлган 138 дона акциз маркаси, 20,65 литр қўлда тайёрланган спиртли ичимлик, 45 дона елим, 6 дона филтрлаш ускунаси, 1 дона муҳр, 33081 дона бўш шиша идиш ҳамда алкоголь маҳсулотларини тайёрлашда фойдаланиладиган бошқа буюмлар аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми ва 186-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги