«Арал Академия» футболчилари ярим финалда

26

Шу кунларда Гулистон шаҳрида футбол бўйича ўсмирлар ўртасида «Сирдарё вилояти ҳокими кубоги» мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада Наврўз Алимов бошчилигидаги «Арал Академияси» жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда. «В» гуруҳидан жой олган нукуслик футболчилар турнирнинг биринчи турида «Самарқанд» футбол академияси жамоасини 3:1, иккинчи турда Сирдарё футбол академияси футболчиларини 1:0 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди.

Учинчи турда эса, ёш футболчиларимиз А.Жомий клуби билан ўзаро ўйнаб, ўз рақибларига 0:1 ҳисобида ютқазиб қолишди.

Бу турдаги очко йўқотишга қарамасдан жамоамиз турнирнинг ярим финалига йўл олди ва «В» гуруҳининг етакчиси «Гулистон» клуби билан ўзаро кураш олиб боради.

«Арал Академия» жамоасига бу ўйинда ҳам ғалаба қозонишига тилакдошмиз.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси