“Voyage Awards 2025”: Ўзбекистон “Маданий туризм бўйича йил йўналиши” эътирофига сазовор бўлди

22

“Voyage Awards 2025” халқаро мукофоти доирасида Ўзбекистон “Маданий туризм бўйича йил йўналиши” номинациясида ғолиб деб топилди.

Мукофот халқаро майдонда миллий туризм салоҳиятини фаол илгари сургани учун Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасига топширилди. Мутахассислар  Буюк ипак йўли билан боғлиқ  йўналишларнинг ўзига хослиги, мамлакатимизнинг тарихий ёдгорликлари ва маданий анъаналарини алоҳида қайд этди.

“Voyage Awards” мукофоти нуфузли халқаро тузилмалар ва соҳа вакиллари томонидан туризм йўналишлари, меҳмонхона тармоқлари, авиакомпаниялар ва сайёҳлик ташкилотларини баҳолаш асосида берилади. Ўзбекистоннинг ушбу номинацияда ғолиб деб топилиши жаҳон туризм ҳамжамиятининг юртимизга,  хусусан  Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарларга бўлган қизиқиши ортиб бораётганини кўрсатади.

Мутахассисларнинг фикрича,  мукофот мамлакатимизда  туризм соҳасини ривожлантириш,  халқаро  ҳамкорликни кенгайтириш ва  сайёҳлик инфратузилмасини такомиллаштиришга қаратилган изчил сиёсатнинг натижасидир.

Азиза Алимова, ЎзА