Нукус – Атирау йўналиши бўйича авиақатновлар йўлга қўйилади
13

Жорий йилнинг 29 март санасидан «Centrum Air» авиакомпанияси томонидан «Нукус – Атирау – Нукус» йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади.
Парвозлар ҳафтасига икки марта – пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Учиш вақти 2 соат.
Бу йўналиш Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Авиачипталарни расмий веб-сайт ва авиакассалар орқали сотиб олиш мумкин.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги