Нукус туманида янги лойиҳа амалга оширилмоқда

Республикамизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қаторида Нукус туманида янги лойиҳа амалга оширилмоқда. Хусусан, туманда истиқболли чўл ҳамда доривор ўсимликларни «ин-витро» шароитида (лотинча «шиша ичида» деган маънони англатиб, ўсимликни табиий жойда эмас, махсус лабораторияда кўпайтириш йўли) кўпайтириш ҳамда уларнинг генбанкини (бу ўсимликларнинг генетик захираларини сақлаш) яратиш йўлга қўйилди.
Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади Оролбўйи ҳудудида ноёб ва қимматли чўл ҳамда доривор ўсимликларни «ин-витро» усулида кўпайтириш, уларнинг генетик ресурсларини сақлаш ва тиклаш, шунингдек, минтақанинг экологик барқарорлигини яхшилаш ва қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш учун уларнинг генбанкини яратишдан иборат.

Маълумот учун: «Оролбўйи халқаро инновация маркази» қошида ташкил этилган ўсимликлар уруғлари генбанки билан таъминланган лаборатория, бизнес-акселератор ўқув маркази ва технопаркда истиқболли чўл ва доривор ўсимликларни «ин-витро» шароитида кўпайтириш ва уларнинг генбанкини яратиш» амалий лойиҳаси Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан жами 3,7 млрд сўм миқдорида молиялаштирилган.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги