Ўзбекистон – АҚШ: иқтисодий дипломатия ва инновацион тараққиёт (+видео)

8

Айни пайтда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан “Тинчлик кенгаши”нинг дастлабки саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрида бўлиб турибди.

Таъкидланишича, ташриф доирасида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этиш, шунингдек, АҚШнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари билан стратегик лойиҳалар тақдимоти ҳамда иқтисодий соҳада икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросимлари режалаштирилган.

Экспертлар фикрича, ушбу ташриф нафақат сиёсий, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, саноат кооперацияси, юқори технологиялар, энергетика, инфратузилма, молиявий хизматлар ва “яшил” иқтисодиёт йўналишларида янги шериклик имкониятлари очилиши кутилмоқда.

ЎзА мухбири Ўзбекистон – АҚШ ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболлари, инвестиция муҳити, технология трансфери ва халқаро молиявий институтлар билан ишлаш механизмлари хусусида Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси раиси Мухтор Умаров билан суҳбат уюштирди.

Ушбу суҳбатни ЎзАнинг “You Tube” каналида кўришингиз мумкин.

Мусулмон Зиё,

Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА