Ёшларнинг коррупцияга қарши фикри ўрганилмоқда

28

Европа Иттифоқи, Коррупцияга қарши курашиш ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “WikiAntiKorrupsiya” (https://wikimarafon.uz/blog/16/) онлайн танлови бошланди.

Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда хорижий тилларни ўрганишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган танлов орқали ҳозирда иштирокчилар  @WikiTanlov_bot (https://t.me/WikiTanlov_bot) орқали рўйхатдан ўтмоқда.

Иштирокчилар 21 февраль куни коррупцияга қарши курашиш мавзуидаги 40 та тест саволига жавоб беради ва ғолиблар аниқланади.

Танлов ўзбекча Википедияни бойитиш, ёшлар ўртасида коррупцияга қарши курашишга оид билимларни ошириш, инглиз тилига қизиқиши юқори бўлган ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Танлов якунида энг юқори натижа кўрсатган 30 нафар ғолибнинг Миллий сертификат ёки CEFR имтиҳонида иштирок этиш харажатлари қоплаб берилади.

Гулноза Бобоева,

ЎзА