Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасидаги ишлар ўрганилди

29

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р.Нуразизов Элликқалъа туманида бўлиб, туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, беморлар учун яратилган шароитлар, бепул дори-дармонлар билан таъминланиши ва бўлимлардаги мавжуд ҳолатлар атрофлича ўрганилди.

Даволанаётган беморлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Шунингдек, болалар бўлимида даволанаётган кичкинтойларга совғалар топширилди, уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Шундан сўнг, Жўқорғи Кенгес Раисининг ўринбосари туман ҳокимлиги мажлислар залида нуронийлар билан учрашиб, яқиндан мулоқот қилди.

Унда дастлаб, бугунги кунда юртимизда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, учрашув давомида туманни комплекс ривожлантириш, ижтимоий соҳадаги устувор вазифалар, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш, ҳаётий муаммоларга ечим топиш масалалари муҳокама қилинди.

Нуронийлар томонидан билдирилган ҳар бир таклиф ва ташаббуслар белгилаб олиниб, уларни амалга ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги