Одам савдосига қарши курашиш бўйича минтақавий ва глобал тенденциялар муҳокама қилинди
13
Ички ишлар вазирлигида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти(ЕХҲТ)нинг одам савдосига қарши курашиш бўйича махсус вакили Кари Жонстон билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шу жумладан, мигрантлар ҳамда жинсий зўравонлик билан боғлиқ одам савдосига қарши курашиш бўйича минтақавий ва глобал тенденциялар муҳокама қилинди.


Ушбу турдаги жиноятларга қарши курашишда ахборот технологияларининг ўрни ҳамда ЕХҲТга аъзо давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантиришга оид масалалар кўриб чиқилди.
Конструктив ва дўстона руҳда ўтган тадбирда томонлар ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида фикр алмашди.

Н.Абдураимова, ЎзА