Дунё хабарлари қисқа сатрларда

27

АҚШ–Эрон музокаралари: дипломатия ҳал қилувчи босқичда

OPINION - Are Iran and US on brink of war?

АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокара яна фаоллашди. Теҳрон расмийлари Халқаро атом энергетикаси агентлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказишини маълум қилди. Бу қадам мулоқотнинг навбатдаги босқичига тайёргарлик сифатида баҳоланмоқда.

Вашингтон эса Ислом Республикаси уранни бойитиши даражаси бўйича хавотир сақланиб қолаётганини билдирди. “Reuters” таҳлилчилари фикрича, келишувга эришилса, бу нафақат минтақавий хавфсизлик, балки жаҳон энергетика бозорига ҳам таъсир кўрсатади.

Германия чегара назоратини узайтирди

Why is Germany imposing more restrictions on its borders?

Германия ҳукумати миграция босими ва хавфсизлик омилини асос қилиб, ички чегара текшируви тартибини яна олти ойга узайтиришини эълон қилди. Қарор Европа Иттифоқи қоидаси доирасида қабул қилинган.

Бу қадам Шенген ҳудудида эркин ҳаракат тамойилига маълум даражада таъсир қилиши мумкин. Мутахассислар ҳолатни Европа давлатларининг миллий хавфсизлик масаласига қатъий ёндашуви сифатида баҳоламоқда.

Украинада коррупция иши: собиқ вазир қўлга олинди

Ukraine's ex-energy minister detained trying to flee Ukraine

Украина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари собиқ энергетика вазирини кўп миқдорда пора олиш гумони билан қўлга олди. Расмийлар бу ишни коррупцияга қарши кураш доирасидаги муҳим қадам, деб атамоқда.

Киев шу тариқа халқаро ҳамкорларга ислоҳот давом этаётганини кўрсатмоқчи. Экспертлар фикрича, мазкур иш мамлакат ички сиёсий муҳитига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Европа Иттифоқи саноати сиёсатида янги босқич

The latest proposal to save the EU's economy aims to avoid a 'slow agony' –  but it lacks bold ideas

Брюссель Европа саноатини қўллаб-қувватлаш ва глобал рақобатбардошликни ошириш бўйича янги стратегия устида иш олиб бормоқда. Айни жараёнда асосий эътибор технология, энергия ва яшил иқтисодиётга қаратилади.

“Politico” хабарига кўра, ЕИ иқтисодий мустақилликни мустаҳкамлашга қаратилган узоқ муддатли режанинг бир қисми сифатида давлат субсидияси ва инвестиция механизмини қайта кўриб чиқмоқда.

Музокара ва нефть нархи барқарорлиги

10 Top Oil-producing Countries | INN

Жаҳон бозорида нефть нархи АҚШ – Эрон музокараси асносида нисбатан барқарор сақланиб турибди. Сармоядорлар геосиёсий хавф ва эҳтимолий келишув натижасини диққат билан кузатмоқда.

“СNN Business” таҳлилига кўра, агар келишув амалга ошса, бозорга қўшимча нефть кириши мумкин. Натижада нархни пасайтирувчи босим эҳтимоли кучаяди.

Францияда фермерлар намойиши давом этяпти

Farmers clash with police in southwest France over mass cattle culls and  trade fears - RFI

Францияда фермерлар Европа Иттифоқи савдо сиёсати ва арзон импорт маҳсулотига қарши яна кўчаларга чиқди. Намойишчилар миллий қишлоқ хўжалиги қўллаб-қувватланишни талаб қилмоқда.

Айрим ҳудудларда транспорт ҳаракати чекланган. Ҳукумат фермерлар билан музокара ўтказишга тайёрлигини билдирди.

Хитойда Янги йил иқтисодий фаолликни оширди

How Chinese New Year customs and taboos can determine your fortune | RNZ  News

Хитойда ой тақвими бўйича баҳор бошланиши нишонланадиган энг муҳим анъанавий байрам – Янги йил муносабати билан ички саёҳат ва чакана савдо ҳажми ошди. Миллионлаб фуқаролар мамлакат бўйлаб ҳаракатланмоқда.

Иқтисодчилар бу ҳолатни ички талаб тикланаётгани белгиси сифатида баҳоламоқда. Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида даромад кескин ўсгани қайд этилмоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА