Стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди

Ёшларни спортга жалб этиш, уларнинг жисмоний саломатлигини мустаҳкамлаш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаш мақсадида мамлакатимизда «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» спорт мусобақалари мунтазам равишда ташкил этилмоқда.
Ушбу лойиҳа доирасида Қўнғирот туманидаги 47-сонли умумтаълим мактабида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақа тажрибали мураббий Ислом Абдуллаев раҳбарлигида ташкил этилиб, унда 2012-2013 йиллар оралиғида туғилган мактаб ўқувчилари фаол иштирок этди.
Мусобақанинг асосий мақсади ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш, уларнинг спортга бўлган қизиқишини кучайтириш ва иқтидорли ёшларни аниқлаб, кейинчалик уларни профессионал спорт мусобақаларига тайёрлашдан иборат.

Мусобақа давомида ўқувчилар ўзларининг иқтидорларини намойиш этишга ҳаракат қилишди.
Ғолиблар мусобақанинг кейинги босқичига йўлланма олди.
Адҳам Азатбаев,
ҚҚДУ Журналистика таълим йўналиши 2-курс талабаси.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги