Ногиронликни белгилаш тартиби соддалаштирилди (+видео)

16

Ногиронликни белгилаш тизими — жамиятда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, ижтимоий адолатни мустаҳкамлаш ва эҳтиёжманд шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг муҳим механизмларидан бири.

Эски тизимга кўра, беморлар фақат туман марказий поликлиникаларининг врачлик-маслаҳат комиссияларига оғзаки мурожаат қилган бўлса, эндиликда ногиронликни белгилаш масаласида “Инсон” марказлари, ижтимоий ходимлар, my.gov.uz портали ва оилавий шифокорлар орқали мурожаат қилиш имконияти яратиб қўйилди.

Бундан ташқари, мавжуд тизим бўйича ногиронликни белгилашдан аввал барча учун бир хил даволаниш лозим муддатлари (4 ойдан 6 ойгача) бўйича талаб бўлган бўлса, ҳозирда бу талаб бекор қилиниб, касалликдан келиб чиқиб индивидуал даволаниш муддатлари ва минимал тиббий текширув мезонлари белгиланади. Хусусан, 22 касаллик ҳолати учун – 30 кун, 201 касаллик ҳолати учун – 60 кун, 237 касаллик ҳолати учун – 90 кун, 788 касаллик ҳолати учун – 120 кун ҳамда 1 минг 141 касаллик ҳолатларида даволаниш муддати талаб этилмайди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бош мутахассиси Ҳусен Равшанов соҳада амалга оширилаётган янгиликлар хусусида маълумотларни тақдим этди.

Батафсил қуйидаги видеоҳаволада.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА