Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши тўхтатилди

Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими, ДХХ, ИИВ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан олинган маълумотларга асосан, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тўрткўл туманида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши ўтказилган ушбу тадбирда 1 дона катта зип пакетда соф оғирлиги 28,848 грамм бўлган оқ рангдаги кристалл кукун шаклидаги модда – синтетик «Метамфетамин» ва оқ рангдаги ўткир ҳидли жами оғирлиги 9,61 грамм бўлган «героин» гиёҳванд моддалари борлиги аниқланди.


Мазкур ҳолат юзасидан божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги