14-февраль Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

16

Туркий халқлар тарихида ёрқин из қолдирган буюк шоир ва давлат арбоби Заҳриддин Муҳаммад Бобур алоҳида ўрин тутади.

У сермазмун ва баракали ижоди билан жаҳон маданияти хазинасига улкан ҳисса қўшган сиймолардан бири.

Бобурнинг буюклиги нимада? Гап шундаки, у ҳам бошқалар қатори оддий инсон бўлган, лекин тақдир синовларига тан бериб, қўл қовиштириб ўтирмади. Юксак даражадаги ақл-идроки, тафаккури, сабр-тоқати, матонати билан машаққатли хаёт йулини босиб ўтиб, Ҳинд ерида буюк Бобурийлар салтанатига  асос солди. Қайси бир соҳани олиб қарамайлик, барчасида пешқадам, илдам бўлди. Ҳар доим адолатни туғ қилиб, муборак ялов қилиб қўлида кўтариб юрди. Оддий масалалардан тортиб, мушкул ҳолатларгача ҳақиқатга таянди, руй-рост сўзлади.

Гарчи тақдир Бобурни юртидан олисларга олиб кетган бўлса да, у ҳамиша она диёр, ватан нафаси билан яшади.

Қорақолпоғистон ахборот агентлиги