Ўзбекистон кубогида қизларимиз порлади

23

Навоий шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан энг кучли полвонлар иштирок этиб, 8 вазн тоифаси бўйича ўзаро беллашди.

Афсуски, эркаклар ўртасидаги мусобақада терма жамоамизнинг бирорта полвони медаль қўлга кирита олмади.

Қизларимиз эса 2 та олтин, 3 та кумуш медални қўлга киритишга муваффақ бўлди. Хусусан, 48 кг вазнда Меҳрибон Қдирбоева, 87 кг да Лариса Тўражонова ва +87 кг да Сабрина Узоқбоевалар иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, 87 кг да Айгул Адилбоева, +87 кг да Санеайим Еркинбоевалар Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.

– Қизларимиз ушбу мусобақада ўзларининг ҳар томонлама шижоатини намоён этиб, хотин-қизлар ўртасида биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди, – дейди тажрибали мураббий Жамшид Тўрабоев. – Бугун жамоавий беллашувлар ўтказилади. Бу мусобақада ҳам республикамиз жамоасидан яхши натижалар кутиб қоламиз.

Ғолиб қизларимизни ушбу мусобақага мураббийлардан Берик Жусипбеков, Нўкисбай Данияров, Нурберген Қудайбергенов ва Сандиўғаш Қидирбаевлар тайёрлади.

Мусобақа бугун ҳам давом этади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси