Бандлик ва инновация йўлида: Тахиатош ёшлари Хоразм тажрибаси билан танишди

Тахиатош тумани ҳокимлиги раҳбарларига бириктирилган ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, дунёқарашини кенгайтириш ҳамда замонавий касб-ҳунар ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан таништириш мақсадида қўшни Хоразм вилоятига ўқув-амалий экскурсия ташкил этилди.
Дастур доирасида ёшлар замонавий Дата маркази, тикувчилик цехи, «Imzo» фабрикасининг Хоразм филиалида ва ҳудуддаги саноат зоналарида олиб борилаётган ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди. Мутахассислар томонидан рақамли технологиялар, саноат инфратузилмаси, янги иш ўринлари яратиш механизмлари, фаолиятни бошлаш ва самарали бошқарув тизимлари бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Ушбу ўқув-амалий экскурсия ишсиз ёшларнинг касб йўналишини аниқлаш, уларни замонавий касб-ҳунарларга йўналтириш ва келгусида бандлигини таъминлашга хизмат қиладиган муҳим тажриба мактаби бўлиши шубҳасиз.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги