Олимлар яқинлашиб келаётган фалокат ҳақида бонг уришди

48

Глобал исиш сайёрамиз иқлимини қайтариб бўлмайдиган даражада ўзгартириши мумкин, деб ёзмоқда “Guardian” нашри.

Хабарга кўра, ҳароратнинг аста-секин кўтарилиб бориши аллақачон дунё бўйлаб одамлар ҳаётига таъсир қилмоқда.

АҚШдаги Ер экотизимларини ўрганиш ассоциацияси профессори Кристофер Вольф фикрича, критик ўзгаришлар айнан қачон содир бўлишини олдиндан айтиш жуда қийин. Унинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши мутахассислар башорат қилганидан кўра анча тезроқ ривожланмоқда.

Февраль ойи бошида астрономлар Қуёшда катта портлаш ҳақида огоҳлантириб, буни жуда катта энергия захираларига эга янги ташкил этилган фаоллик маркази билан боғлашган. Шунинг учун юлдуз ўз энергиясини йўқотиш учун чақнашлар яратмоқда.

С.Раҳимов, ЎзА