Тожикистон “Толибон”ни тан олмоқчи эмас

26

Тожикистон Республикаси ҳозирги Афғонистон муваққат ҳукумати борасидаги позициясини ўзгартирмади.

Икки мамлакатнинг турли идоралари раҳбарлари ўртасидаги барча дипломатик ва ишчи алоқалар зарур ва биринчи навбатда хавфсизликни таъминлашга қаратилган, деди Тожикистон Стратегик тадқиқотлар маркази раҳбари Хайриддин Усмонзода.

Унинг сўзларига кўра, муайян соҳалардаги ҳамкорлик, гуманитар ёрдам ва умумий чегарадаги хавфсизлик масалалари билан боғлиқ алоқалар сақланиб қолмоқда.

У шунингдек, Тожикистон ҳозирда Афғонистонни бошқараётган “Толибон” ҳокимиятини тан олмаслигини таъкидлади.

С.Раҳимов, ЎзА