Россиялик легионернинг голи «Арал»га ғалаба олиб келди

7

Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиб, янги футбол мавсумига тайёргарлик кўраётган Нукуснинг «Арал» клуби яна бир нечта ўртоқлик ўйинларида иштирок этди.

Хусусан, жамоамиз аъзолари Қирғиз Республикасининг «ОшМУ-Алдиер» клуби билан 0:0 ўйнаган бўлса, бугун Про-Лиганинг янги вакили Самарқанд вилоятининг «Каттақўрғон» клубини 1:0 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди.

Учрашувдаги ғалаба тўпини «Арал» клубининг россиялик легионери Марк Краснов уришга эришди.

Жамоамизнинг ўқув-машғулот йиғинлари ҳали давом этмоқда.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси