Уй шароитида анемиядан қутиламиз

42

Анемия – бу қонда гемоглобин ёки эритроцитларнинг етишмовчилигидир. Ҳозирги кундаги экологик муаммолар, шўр сув, ҳомиладорлик даври, нотўғри овқатланиш, камҳаракатлик, организмдаги паразитлар туфайли пайдо бўлаётган камқонлик кўпчиликни қийнаб келмоқда. Бунинг сабабидан организмга кислород етарли даражада бормайди. Натижада тез чарчаш, ҳолсизлик, бош айланиши, юракнинг тез уриши, нафас қисиши каби белгилар пайдо бўлади.

Бу касалликни уй шароитида қандай даволасак бўлади?

Дастлаб темирга бой овқатларни кунлик рационга қўшиш лозим.

Энг темирга бой ва барчанинг уйида топиладиган маҳсулотлар  мол ёки қўй жигари (ҳафтасига 2-3 марта), мол, қўй ва товуқ гўшти, балиқ маҳсулотлари шулар жумласидандир.

Ўсимликлардан нўхат, ловия, мош, исмалоқ, гречкали таомлар.

Қуритилган мевалардан кишмиш, ўрик, ғўза, араб хурмоси, анжирни таомномонгаздан доимий ўрин олиши керак.

Агар 200 грамм кишмиш, 200 грамм қуруқ ўрик ёки ёнғоқ, 100 грамм араб хурмоси, асал (хоҳишингиз бўйича) ва 1-2 томчи лимон сувини аралаштириб, кунига 2-3 ош қошиқда чой ёки нон билан есангиз, 2-3 ҳафтада гемоглобин сезиларли даражада кўтарилади. Бу аралашмани болаларга ҳам бемалол берсангиз бўлади.

 

Лавлаги ва сабзи энг арзон ва самарали маҳсулот. Буларни салат ёки шарбат шаклида қабул қилиш яхши натижа беради.

Бундан ташқари мевалардан анор ва олма темирга энг бой маҳсулотлардан ҳисобланади.

Юқоридаги маҳсулотларни C витамини билан яъни лимон, анор, мазали қалампир билан биргаликда қўлласангиз янада яхши натижага эришасиз.

Қайси маҳсулотлардан фойдаланишни камайтириш керак?

Чой ва кофе, шоколад ва какао – анемияда соғлиғимизнинг энг катта душмани. Сабаби таркибидаги таннин темирни боғлаб ташлайди. Айниқса қора чой овқат билан бирга ичилса темирнинг сўрилишини кескин пасайтиради. Шунинг учун уларни овқатланишдан 1-2 соат олдин ёки кейин ичиш маслаҳат берилади. Кичкина болаларга чой ва қаҳва умуман мумкин эмас.

Сут маҳсулотлари (сут, қатиқ, сметана, музқаймоқ) маҳсулотлари кальцийга бой бўлса-да темирни блоклайди. Шу сабабли темирга бой овқатлар билан қўлланилмагани ёки 1-2 соат олдин ҳамда кейин ичилгани тўғри.

Юқоридаги маслаҳатларга амал қилсангиз уй шароитида дориларсиз ҳам гемоглабин тез кўтарилади. Агар гемоглабин миқдори жуда паст ва белгилар кучли бўлса шифокорга мурожаат қилинг!

Интернет материаллари асосида тайёрлаган Бибисанем Жолдасбаева,

Бердақ номидаги ҚҚДУнинг 2-курс магистранти.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги